Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Буюк Британияда иссиқлик тўлқини давом этмоқда

A A A
Буюк Британияда иссиқлик тўлқини давом этмоқда

Лондон чеккасида мисли кўрилмаган даражада юқори ҳаво ҳарорати туфайли юзага келган ёнғинларда камида 40 та уй ёниб кетди, деб хабар берди чоршанба куни Sky News.

Телеканал маълумотларига кўра, Лондон ўт ўчириш хизмати учун кечаги кун Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир кун бўлган. Ўт ўчирувчилар кунига 2670 та қўнғироқни қабул қилишди, одатда уларнинг сони 350 дан ошмайди.

Ўт ўчирувчиларнинг таъкидлашича, давом этаётган жазирама тўлқини туфайли янги ёнғинлар келиб чиқиш хавфи ҳамон жуда юқори.

Киритилди: 13:52 21.07.2022. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда