Буюк Британия Украинага 350 миллион фунт стерлинг миқдорида ёрдам пакети ажратди.
Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида Украина бўйича алоқа гуруҳи мудофаа вазирлари йиғилишида маълум қилди.
"Мен бугун фронтдаги украиналикларга ёрдам бериш учун 350 миллион фунт стерлинг ажратилишини эълон қилишим мумкин. Ушбу ёрдам пакети радар тизимлари, танкларга қарши миналар ва юз минглаб дронларни ўз ичига олади", деб таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, бу Британия-Украина саноат алоқаларини мустаҳкамлайди, шунингдек, Киевни кўпроқ қурол-яроғ билан таъминлайди.