Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия Украинага қарийб 6 млрд доллар ажратади

Буюк Британия Украинага қарийб 6 млрд доллар ажратади

Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.

"Британияга келсак, биз Украинани ҳар йили юқори даражада қўллаб-қувватлаймиз. 2025 йилда жами 4,5 млрд фунт ёрдам йўналтирамиз. Бугуннинг ўзида 350 млн фунтлик ёрдам ҳақида эълон қилмоқчиман", деди Хили.

Ушбу ёрдам пакети таркибига радар тизимлари, юз минглаб дронлар киради.

Бундан ташқари, Британия Киев томонидан ҳарбий техникаларни таъмирлаш ва мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш учун 150 миллион фунтни йўналтиради.

Киритилди: 03:31 12.04.2025. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!