Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Люк Поллард жорий йил давомида Украинага 10 минг дрон етказиб берилишини маълум қилди.
Поллард Британия парламенти Жамоатлар палатаси аъзоси Жеймс Картлижнинг парламент сўровига жавобан мамлакат томонидан етказиб берилган дронлар сонини эълон қилди . Лента.ру тегишли ҳужжат матни билан танишди.
«Жорий молиявий йилда биз Украинага 10 мингдан ортиқ учувчисиз учиш аппаратларини (ҳам ҳавода, ҳам ер юзасида) етказиб берамиз ва етказиб бериш ишлари яхши давом этмоқда. Жанг майдонидаги тез ўзгаришлар туфайли бу дронлар сотиб олиниб, тезда ишлаб чиқаришга киритилмоқда», деб тушунтирди Поллард.