Буюк Британия Украина ҳудудига қўшинларини беш йилгача жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда The Daily Telegraph манбаларга таяниб хабар берди.
Лондон ва Парижда муҳокама қилинган режага кўра, жанговар ҳаракатлар қайта бошланишига йўл қўймаслик учун можаро ҳал қилинганидан кейин тўхтатувчи восита сифатида Ғарб қўшинлари Украинага юборилиши мумкин.
Нашр таъкидлаганидек, Франция, агар Украина ҳудудида Ғарб ҳарбий контингенти бўлса, Россия келажакда ҳарбий операция бошлаш хавфига эга эмас, деб ҳисоблайди. Тахминларга кўра, Ғарб қўшинларининг кейинчалик олиб чиқилиши Киевнинг ҳарбий салоҳияти тикланганидан кейин босқичма-босқич амалга оширилади.
The Daily Telegraph газетасининг қўшимча қилишича, қуруқликдаги қўшинларни юборишдан ташқари, Лондон ва Париж бошчилигидаги “холислар коалицияси” Украина ҳаво ва денгиз маконини ҳимоя қилишни таъминлаш ниятида. 10 апрель куни НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида можаро ҳал қилинганидан кейин Украинадаги Ғарб ҳарбий миссиясида иштирок этишга тайёр давлатлар мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.