Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия Нетаняхуни ҳибсга олиш ордерига эътирозини қайтариб олди

Буюк Британия Нетаняхуни ҳибсга олиш ордерига эътирозини қайтариб олди

Мамлакат матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, Буюк Британия бош вазирлиги матбуот котиби Стармер бошчилигидаги янги ҳукумат аввалги ҳукуматнинг Бенямин Нетаняхуни ҳибсга олиш ордери чиқарилиши юзасидан Халқаро жиноий судга берган мурожаатига амал қилмаслигини айтди.

Ҳукумат қарори Нетаняхуга қарши ХЖС ишига эътироз ёки маъқуллаш эмаслигини таъкидлаган матбуот котиби: «Ҳукумат қонун устуворлиги ва ҳокимиятлар бўлинишига қатъий ишонади» деди.

Унинг таъкидлашича, суд мустақил қарор қабул қилиши керак.

Май ойида бу масала бўйича берган баёнотида Стармер шундай деди: "Суд вақти келганда қарор қабул қила олиши керак. Мен суд ва халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлайман”.

Киритилди: 05:53 27.07.2024. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!