Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия Исроилга қурол сотишни тўхтатиши мумкин

Буюк Британия Исроилга қурол сотишни тўхтатиши мумкин

Мухолифатдаги Лейбористлар партияси, агар Буюк Британияда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда ғалаба қозонса, Исроил ва Саудия Арабистонига қурол сотишни тўхтатади.

Бу ҳақда Британия собиқ ташқи ишлар вазири ва парламентга қайта сайланиш учун номзод Фабиан Гамильтон айтиб ўтди.

“Қурол савдоси масаласида келаси ҳафта сайловларда ғалаба қозонсак, Исроилга қурол сотишни дарҳол тўхтатамиз”, — деди сиёсатчи.

Гамильтоннинг қўшимча қилишича, лейбористлар Британиянинг энг йирик мижози Саудия Арабистонига қурол сотишни ҳам тўхтатади.

Бундан олдин Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Лондон Исроилга қурол сотиш учун экспорт лицензияларини беришни тўхтатмоқчи эмаслигини маълум қилган эди.

Киритилди: 09:56 30.06.2024. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!