Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британия бош вазирининг уйи ёнди

Буюк Британия бош вазирининг уйи ёнди

Полиция Британия бош вазири Кир Стармернинг уйидаги ёнғинни тергов қилмоқда.

Лондон полицияси 12 майга ўтар кечаси Британия бош вазири Кир Стармерга тегишли шимолий Лондондаги уйда содир бўлган ёнғинни текширмоқда.

Кентиш таун мавзесидаги уй ташқаридан ўраб олинган.

Лондон ўт ўчириш бригадасининг айтишича, улар соат 1 да “кичик ёнғин”га чақирилган ва 20 дақиқа ичида ўчирилган. Ёнғин уйнинг кириш қисмини шикастлаган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган.

Кир Стармер ҳозир Британия бош вазирларининг Даунинг-стрит, 10-уйдаги расмий қароргоҳида яшайди.

Киритилди: 05:32 13.05.2025. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!