Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия АҚШни яна рад этди

Буюк Британия АҚШни яна рад этди

Буюк Британия АҚШ томонидан эълон қилинган Ҳўрмуз бўғозининг блокадасида иштирок этмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда Sky News.

Буюк Британия ҳукумати вакилига кўра, Лондон денгиз қатнови эркинлигини қўллаб-қувватлайди ва Ҳўрмуз бўғозининг очиқ бўлиши жаҳон иқтисодиёти барқарорлиги ҳамда мамлакатда яшаш харажатларини пасайтириш учун муҳим деб ҳисоблайди. Шунингдек, у бўғоздан ўтиш учун тўлов жорий этилишини ҳам қабул қилиб бўлмас чора сифатида баҳолаган.

Sky News манбасига кўра, Буюк Британия Франция ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда денгиз қатнови эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича кенг коалиция тузиш устида ишламоқда.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!