Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухоронинг 3 та тумани ҳокимлари ўзгарди

Бухоронинг 3 та тумани ҳокимлари ўзгарди

Халқ депутатлари ПешкуЖондор ва Бухоро туманлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Пешкудаги сессияда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Қаҳҳоров туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Бухоронинг 3 та тумани ҳокимлари ўзгарди

Ваҳоб Қаҳҳоров.

Фото: ЎзА

Туманнинг собиқ ҳокими Амрулло Назаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги сабабли Пешку тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Жондордаги сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Бухоронинг 3 та тумани ҳокимлари ўзгарди

Санъатилло Ҳикматов.

Фото: ЎзА

Туманнинг собиқ ҳокими Камол Камолов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Бухоро туманидаги сессияда «Ғиждувон ЭИЗ» раҳбари вазифасида ишлаб келган Хайрулло Жўраев туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Бухоронинг 3 та тумани ҳокимлари ўзгарди

Хайрулло Жўраев.

Фото: ЎзА

Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Киритилди: 16:02 03.12.2020. Ўқилди: 2930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!