Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухоролик ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди

Бухоролик ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи фуқаро жаҳл устида ўз ўғлини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 5 июнь куни Жондор туманида яшовчи 51 ёшли фуқаро Ҳ.Қ.нинг қизи К.Қ. оилавий келишмовчилик сабаб турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, ота уйига қайтиб келган. Кечки пайт ишдан келган ота эса қизининг турмуш ўртоғидан аразлаб келганини эшитиб, жанжал кўтарган. Ва кеч бўлишига қарамай, қизидан эрининг уйига қайтиб кетишини талаб қилган.

Отасининг бу талабидан ранжиган 23 ёшли ука опасининг ёнини олиб, унинг уйда қолишини талаб қилган. Оқибатда ота-ўғил ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Жаҳл отига минган ота асабий ҳолда ўғлининг кўкрак ва қорин қисмига икки маротаба ошхона пичоғи билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

«Оила аъзолари хабари билан жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ва ўз вақтида қилинган тез тиббий ёрдам натижасида ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда тиббий муолажалар давом эттирилмоқда, беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгармоқда», — дейди Шуҳрат Жалолов.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан отага нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинган.

Киритилди: 18:56 08.06.2021. Ўқилди: 2972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!