Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухоролик аёлни алдаб, чув тушириб кетишди

Бухоролик аёлни алдаб, чув тушириб кетишди

2018 йил 21 декабрь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи Г.Р. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 18 декабрь куни номаълум шахс унинг дўконига келиб, иситиш печи ҳамда қувурларини сотиб олишга келишган ва пулларни ҳайдовчи орқали бериб юборишини айтиб, ундан 430 000 сўм пул ҳам қарз олган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, номаълум шахс автомашинага ўтириб, Ю.Ҳамадоний кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдига келган вақтида автомашинадан тушиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Калтаробод қишлоғида яшовчи Р.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 17:46 25.01.2019. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!