Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухородаги паркда эр-хотин ва уларнинг фарзанди аттракциондан йиқилиб тушди

Бухородаги паркда эр-хотин ва уларнинг фарзанди аттракциондан йиқилиб тушди

Бухоро шаҳрида жойлашган истироҳат боғида эр-хотин ва уларнинг фарзанди аттракциондан йиқилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 26 март куни соат 15:51 да РШTTЁИМ Бухоро филиали шифокори вилоят Ички ишлар бошқармасининг “102” марказлашган электрон тизимига қўнғироқ қилиб, Фатхобод кўчасида яшовчи Қ.С., Х.А. ва уларнинг фарзанди Ф. А. лар тан жароҳати олиб, тиббий муолажа олиш учун мурожаат қилганини билдирган.

Мазкур хабарнома Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда қайддан ўтказилган ва зудлик билан ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи юборилган.

Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган Бухоро шаҳар Хўжағунжорий маҳалласи Ҳавзи бодом кўчасида жойлашган “Сомонийлар” истироҳат боғи ҳудудида жойлашган “Твистер” номли ЯТТ Р.Э. ва Х.Ш.га тегишли бўлган чархпалак аттракциони кўздан кечирилган.

Шунда аттракциондаги оқ-қизил рангда бўлган битта арғимчоқ ўз ўқи атрофидан чиқиб, тахминан 6 метр узоқликка учиб тушгани натижасида арғимчоқда бўлган Қ.С ва унинг турмуш ўртоғи Х.А. ҳамда уларнинг фарзанди Ф.А. тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ҳозирги вақтда жабрланган фуқароларнинг саломатлиги яхши.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 20:04 27.03.2023. Ўқилди: 2346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!