Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари очилишини 16 январга кечиктирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
«Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида 11 январ кунидан анъанавий тарзда ўқиш бошланган эди.
Бироқ совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, Бухородаги барча таълим муассасаларида ўқиш 16 январь кунидан бошланиши белгиланди», дейилади хабарда.
Шунингдек, мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январ кунидан бошлайди.