Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода ёш қиз ва келинчак ўз жонига қасд қилди

Бухорода ёш қиз ва келинчак ўз жонига қасд қилди

Бухоро вилояти, Пешку туманида ёш қиз ва келинчак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Aniq.uz га маълум қилди.

Маълумотга кўра, 2023 йил 01 январь куни соат 07:40ларда Пешку тумани “Ҳуррам” МФЙ, Кате қишлоғида яшовчи 1998 туғилган Ражабова Сайёра Сайфуллоевнанинг яшаш уйи молхонасининг шифтида оқ рангли синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан С.Ражабованинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон-маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганлигини, 31.12.2022 йил уйида бўлганлигини, нима сабабдан осганлигини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ражабованинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2022 йил 30 декабрь куни соат 15:18ларда Пешку тумани “Пешку” МФЙ, “Пешку” қишлоғида яшовчи 2001 йил 12 апрелда туғилган Муродова Дилноза Ўткир қизининг яшаш уйида синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Д.Муродованинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон-маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганлигини, 30.12.2022 йил уйида бўлганлигини, нима сабабдан осганлигини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Муродованинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:46 05.01.2023. Ўқилди: 5830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!