Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, 22 май куни соат 01:32 да Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида магнитудаси 4 бўлган зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлиб, Тошкентдан 519 км жануби-ғарбда жойлашган.
Ер силкиниши Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида 3 балл, Пешкў туманида 2–3 балл, Қоракўл ва Жондор туманларида эса 2 балл кучида сезилган.