Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жиҳозлар сотилаётгани аниқланди

Бухорода хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жиҳозлар сотилаётгани аниқланди

Бухорода хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган электр жиҳозлари аниқланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан шаҳардаги савдо нуқталарида сотилаётган «Аюба» электр иситиш печи ва «Hot plate» электр плитаси бўйича назорат хариди ўтказилди.

Ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур маҳсулотларнинг техник регламент, маркировка ва амалдаги стандартлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Мутахассислар бундай жиҳозлардан фойдаланиш электр токи уриши, кабелнинг ҳаддан ташқари қизиши ва ёнғин келиб чиқиши каби хавфли ҳолатларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 22:52 27.01.2026. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!