Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода хавфли рецидивист қўлга олинди

Бухорода хавфли рецидивист қўлга олинди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Н.Жураевнинг раислигида, Ш.Рахмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган Р.Қурбоновга оид жиноят иши кўриб чиқилди. 
Суд ҳукмига кўра, Р.Қурбонов хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2019 йил октябрь ойларида Бухоро туманида яшовчи фуқаро Қ.Дж.нинг уйини олдида бўлган усти хашаклар билан ёпилган вақтинчалик молхонасида боғлиқ ҳолда турган жами бозор баҳоси 5.000.000 сўмлик бўлган бир бош қора рангли сигир ва бир бош бузоғини яширин равишда бошқарувида бўлган “Матиз” русумли  автомашинасининг орқасига арқон билан боғлаб олиб кетаётган вақтида йўлда ИИБ ходимлари томонидан ушланиши натижасида, ўғрилик жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмаган.
Суд мажлисида судланувчи Р.Қурбонов эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлигини, 2019 йил октябр ойида ижарага олган “Матиз” русумли автомашинаси билан киракашлик қилиб, Бухоро тумани ҳудудидан ўтиб кетаётган вақтида усти ва атрофи хашак билан ёпилган молхонани атрофини олдида ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, бир бош сигир ва бир бош бузоғини арқонидандан ечиб, бошқарувидаги автомашинасини орқа қисмига боғлаб, асфальт йўлга чиққанлигини, шу вақтда бузоқ ерга ўтирганлигини, шундан сўнг бузоқни ўрнидан турғизмоқчи бўлганида унинг олдига ИИБ ходимлари келиб қолишганлигини, шундан сўнг ИИБ ходимлари ўғирлик қилганлигини аниқлаб, уни туман ички ишлар бўлимига олиб борганликларини, сигир ва бузоғини олиб қўйганликларини, сигир ва бузоғини ўғирлаган жойдан асфальт йўлгача бўлган масофа тахминан икки юз метрни ташкил қилишини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, отаси вафот этганлигини, онаси унинг қарамоғида эканлигини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни сўради.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Р.Қурбоновнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг:
- 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 5-бандида ўзгалар мулкини ўғрилик билан эгаллаган ва айбдор бу мулкдан ўз хоҳишича фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланиши;
- 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли қарорининг 4-бандида агар айбдор ўзганинг мол-мулкини қўлга киритган бўлса-ю, бироқ ҳали уни ўз мулки сифатида тасарруф этиш имкониятига эга бўлмаса, қилмиш талон-торож қилишга суиқасд тариқасида квалификация қилиш кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, суд судланувчи Р.Қурбоновнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандидан Жиноят кодекси 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Суд судланувчи Р.Қурбоновнинг айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътиборга олиб, унинг ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаcлиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, 8-моддасининг иккинчи қисмида эса жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қарорида жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги (масалан моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор ота-онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.) қайд этилган. 
Суд ҳукмига кўра, Р.Қурбоновнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандидан Жиноят кодекси 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилиниб, 
ЖК 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича
Бухоро туман судининг раиси
Н.Жураев

Киритилди: 12:29 24.02.2020. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!