Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода ўз уйида 40 минг сўмга фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

Бухорода ўз уйида 40 минг сўмга фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

Бухоро вилояти Пешку туманида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Пешку тумани “Малишояк” маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган С.Ш. исмли эркак туманнинг “Янгибозор” маҳалласидаги ўзи яшаб келаётган хонадонда фоҳишахона ташкил қилган. У бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб, бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.

Жумладан, 2023 йил 6 март куни И.Ҳ. исмли эркак ва Ҳ.М. исмли аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун шарт-шароит яратиб, эвазига 40 000 сўм миқдоридаги пулларни олган. У “мижозларга” уйни бўшатиб, бу фаолиятдан даромад олган ва фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 00:14 15.03.2023. Ўқилди: 2849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!