Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода ўз танишини пичоқлаб ўлдирган шахс 13 йилга қамалди

Бухорода ўз танишини пичоқлаб ўлдирган шахс 13 йилга қамалди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида ўз танишини пичоқлаб ўлдирган шахс 13 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Когон шаҳрининг «Зирабод» маҳалласида яшовчи муқаддам судланган фуқаро шахсий ишлари юришмаётгани, турмуш ўртоғи билан муносабатлари бузилишига танишини айбдор деб ҳисоблаб, ундан қайд олишни режалаштиради.

2024 йилнинг 26 январидан 27 январига ўтар кечаси соат 2:30 ларда яшаш уйидан ошхона пичоғини олиб, танишининг хонадонига боради. Девордан ошиб, ҳовлининг ичкарисига кирган шахс танишининг ётоқхонасига киради ва унинг юз соҳасига уради. Сўнг пичоқ билан кўкрак қафасига уради. Марҳумнинг қаршиликларига қарамай, танасининг бир неча жойларига пичоқ уриб, уни ўлдиради.

Суд давомида айбланувчи аввалдан ўзига таниш бўлган марҳума билан сўнгги йилларда оралари бузилиб, бир неча марта келишмовчилик юзага келганлиги, унинг ҳатто аёли билан муносабатлари бузилишига сабаб бўлгани, шу туфайли танишини ўлдириш режасини тузганини тан олди.

Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судида айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 07:44 14.06.2024. Ўқилди: 1528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!