Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода ўғил отасини ёқиб юборди

Бухорода ўғил отасини ёқиб юборди

Бухоро вилояти Вобкент тумани судида 18 январь куни ўз отасини уриб, сўнг уни ёқиб юборган 39 ёшли ўғил Қудрат Кенжаев устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Дарё га Вобкент тумани суд раиси Maxмуд Арипов маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро руҳий касалликлар шифохонасида Шизоаффектив психоз ташхиси билан D рўйхатда турган Қудрат Кенжаев 2018 йилнинг 19 сентябрь соат 16:00 ларда молхонада ишлаётган отаси Жалол Кенжаевни ёғоч таёқ билан уриб, ерга йиқитган. Ота ҳушсиз ҳолатда бўлганда, ҳовлидаги елим идишда турган бензинни отасининг устига сепиб, уни тириклайин ёқиб юборган.

Ўз ҳаракатларини идрок қилмаган Қудрат Кенжаев, отаси Жалол Кенжаевнинг ёниб ётган танаси устига ҳовлида бўлган ҳашак, ёғоч, велосипед ва бошқа ҳар хил буюмларни ташлаган. Бундан ташқари Қудрат ҳовлида боқилган товуқларни таёқ билан уриб, оловга ташлаб, алангани кучайтирган. Оқибатда Қудрат Кенжаевнинг отаси 100 фоиз куйиб, воқеа жойида вафот этган.

Суд мажлисида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган Қудрат Кенжаев кимнидир уриб кейин ёқиб юборганлигини, лекин бошқа нарсани эслаб билмаслигини, суд залига келганларни ҳам танимаслигини, улар билан учрашувни ҳам хоҳламаслигини, бошқа гапирмаслигини билдириб қисқа кўрсатма берган.

Самарқанд вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси эксперт врачларининг 12 декабрь 2018 йилдаги хулосасига кўра, Қудрат Кенжаев юқорида қайд этилган ижтимоий хавфли ҳаракатлар пайтида параноид шизофрения касаллиги сабаб, қилаётган ишларига жавоб бера олмаган.

Суд 18 январь куни Қудрат Кенжаевга нисбатан ўзини-ўзи бошқара олмайдиган ҳолатда бўлганлиги, умумий типдаги руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги эътиборга олиниб, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим қабул қилди.

Киритилди: 20:15 01.02.2019. Ўқилди: 3977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!