Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода талончилар қўлга олинди

Бухорода талончилар қўлга олинди

2019 йил 22 март куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри А.Навоий кўчасида номаълум шахслар Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи А.Б.ни юзига қўллари билан уриб, ичида netbook ва унинг қурилмалари, мобиль телефони ва фуқаролик паспорти бўлган сумкаси ҳамда чўнтагидаги пулларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада А.Б. жароҳат олиб, касалхонага мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар 4-микрорайонда яшовчи А.С., унинг бирга яшовчи акаси Р.С., Ғалаба кўчасида яшовчи С.Э. ва Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғида яшовчи С.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:01 24.03.2019. Ўқилди: 1576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!