Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода собиқ талаба жиноятга қўл урди

Бухорода собиқ талаба жиноятга қўл урди

Шофиркон туманида яшовчи 20 ёшли Т.Х дарс соатларини сабабсиз қолдирганлиги учун 2019 йил 10 декабрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари сафидан четлаштирилган. Талабалар сафига қайта тиклаш мақсадида бирор-бир касалликка чалинмаган бўлсада, 2019 йил 20 ноябрь куни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Б.А билан жиноий тил бириктириб, вирусли гепатит “А” ва “юқори нафас йўллари ўткир касаллиги”га чалинганлиги тўғрисидаги 348, 364-сонли сохта маълумотномаларни олишга эришиб, ушбу сохта маълумотномаларни Бухоро муҳандислик-технология институтига тақдим этиб, ҳужжатларни сохталаштириш ва улардан фойдаланиш жиноятларини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Х ва Б.А.ларга нисбатан.ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 10:25 13.03.2020. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!