Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода қўриқлаш хизмати ходими фуқаро ҳаётини сақлаб қолди

Бухорода қўриқлаш хизмати ходими фуқаро ҳаётини сақлаб қолди

Дорихонада тутқаноқ хуружи билан ерга қулаган 30 ёшлар чамасидаги йигитни Қўриқлаш хизмати ходимининг тезкор ҳаракати ўлим ёқасидан қайтарди.

Жорий йилнинг 18 феврал куни соат тахминан 09:30 ларда Бухоро вилоятининг Олот тумани бозори ҳудудида жойлашган дорихоналардан бирига кирган мижоз кутилмаганда йиқилиб тушган. У мувозанатини йўқотиб, ерга қулаган ва тутқаноқ хуружи натижасида жағлари қисилиб, нафас олиши қийинлашган, ранги кўкара бошлаган. Атрофдагилар зудлик билан ёрдам чақирган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукруллаевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизматининг Олот тумани бўлими ходими, сержант Фарид Пўлатов воқеа жойига етиб келган. У вазиятни тезкор баҳолаб, беморнинг бошини ушлаган, қисилиб қолган жағларини эҳтиёткорлик билан очиб, нафас йўлини бўшатган. Кўрсатилган биринчи ёрдам натижасида фуқаро нафас олишни тиклаб, ўзига келган.

«Тез ёрдам» хизмати ходимининг билдиришича, улар етиб келгунга қадар бемор сержантнинг тезкор ҳаракати туфайли ҳаётга қайтган. Қайд этилишича, бемор бир неча дақиқа ичида тилнинг орқага кетиши ва нафас йўлларининг тўсилиши оқибатида ҳаётини йўқотиши мумкин бўлган.

Сержант Фарид Пўлатов мазкур ҳолатни ўзининг хизмат вазифаси ва инсоний бурчини бажариш сифатида баҳолаган.

Киритилди: Бугун 20:06. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!