Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода қидирувга берилган эркак Тошкентда қўлга тушди

Бухорода қидирувга берилган эркак Тошкентда қўлга тушди

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Ф.Н.дан ундирувчи Х.Қ.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қоракўл тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб боришга киришилган. 

Қарздор Ф.Н.нинг алимент қарзи 17,5 млн. сўмни ташкил қилганлиги боис, мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров юборилган ва унга кўра қарздор номида мол-мулклар аниқланмади.

Қарздорнинг охирги яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги боис, унга қидирув эълон қилинган. Қидирув натижасида Ф.Н. Тошкент шаҳридан топилди.

Қарздор Ф.Ндан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани судига юборилди. Суд қарори билан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 17:24 24.03.2021. Ўқилди: 2369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!