Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода профилактика инспектори “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаб келган шахсларни фош этди

Бухорода профилактика инспектори “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаб келган шахсларни фош этди

Бухоро тумани Ички ишлар бўлимининг тасдиқланган режаси асосида ўтказилган «Тун» тезкор профилактик тадбири давомида, туманнинг “Боғдашт” маҳалласи «Разъезд» қишлоғи ҳудудида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспекторлари томонидан Т.Р. исмли шахсга тегишли бўлган «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, автомашинадан вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 0,90 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:09 08.08.2022. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!