Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода ноқонуний тамаки маҳсулотлари контрабандасига чек қўйилди

Бухорода ноқонуний тамаки маҳсулотлари контрабандасига чек қўйилди

Ҳолат вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Миллий гвардия тезкор вакилларининг ўзаро ҳамкорлигида бартараф этилган.

Олдиндан олинган маълумотларга асосланган ҳолда ҳаракатланган ходимлар, Ғиждувон туманининг «Сармижон» йўл патруль хизмати масканида «Наманган-Ғиждувон» йўналишида ҳаракатланиб келган юк автотранспорт воситасини холислар иштирокида кўздан кечиришади.

Натижада, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли акциз маркалари билан маркаланмаган 2 500 қути тамаки маҳсулотлари ва 50 мл сиғимли 10 000 флаконда тиббиётда қўлланиладиган спирт борлиги тасдиқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган бўлиб, спирт товарлари таркибини аниқлаш мақсадида экспертизадан ҳам ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:07. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!