Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода "Матиз" портлаб кетди

Бухорода "Матиз" портлаб кетди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 11:45 ларда, Пешку тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Бухоро вилояти, Пешку тумани, Чиғирчи МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган марказий касалхонадаги автомашиналар тўхташ жойида 1967 йилда туғилган фуқаро Ҳ.М.га тегишли “Матиз” русумли транспорт воситасининг металл газ баллонида носозликлар юзага келиб, чақнаш содир бўлган.

Чақнаш натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар мавжуд эмас.

Содир бўлган чақнаш натижасида “Матиз” русумли транспорт воситаси атрофида бўлган, фуқаро Б.Б.га тегишли “Нексия” русумли, фуқаро У.П.га тегишли “Нексия” русумли ҳамда фуқаро А.Х.га тегишли “Ласетти” русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти, Пешку тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:03 13.10.2020. Ўқилди: 3904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!