Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода мактаб директори ва унинг ўринбосари айби билан 1-синфнинг икки ўқувчиси вафот этди

Бухорода мактаб директори ва унинг ўринбосари айби билан 1-синфнинг икки ўқувчиси вафот этди

Когон туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг директори Ботир Топилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг ўринбосари Олим Шириновнинг масъулиятсизлиги ва совуққонлиги оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди.

Маълум бўлишича, Б.Топилов мансаб ваколатидан фойдаланиб, таниши Тур­ғун Соқиевга тегишли, металл­дан ясалган савдо дўконини мактаб олдига ўрнатишга рухсат беради. Боиси, директор дўкон эгасидан ойма-ой пул олиб туришни мақсад қилган эди. У ҳатто юртимиздаги соҳага оид қонун ва ҳужжатларга зид равишда Т.Соқиев билан ижара шарт­номаси ҳам расмийлаштиради. Шундан сўнг дўкон эгаси электр тармоғига уланиб, фаолият юритишни бошлайди. Фожиага айнан дўконга тортилган электр сими сабаб бўлди.

Б.Топилов хўжалик ишлари бўйича мактаб директори ўринбосари О.Ширинов билан бирга, дўконга тортилган электрдан ноқонуний фойдаланишни одат қилади. Мактаб ҳудудида бўладиган пайвандлаш ва бошқа электр энергияси зарур бўладиган ишлар учун дўконга тортилган электр симидан фойдаланилади. Ўша сафар ҳам мактаб раҳбарлари электр симига уланиб, ундан қонунга хилоф равишда фойдаланишди. Кейин эса масъулиятсизлик қилиб, симни тармоқдан узишни унутишди.

Қаровсиз қолдирилган электр сими савдо дўконининг металл корпусига тегиши натижасида корпусда электр токи ҳосил бўлади. Ушбу дўкон ёнида ўйнаб юрган 1-синф ўқувчилари С.Норов ва Ж.Аҳадов бехосдан дўкон корпусини ушлаб олишади. Оқибатда уларни электр токи уради.

Икки ўқувчининг электр токи уриши натижасида вафот этганликлари ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганда мактаб директори гувоҳларни ҳақиқий ҳолатни яширган ҳолда кўрсатма беришга мажбур қилади. Қинғир иш фош бўлмасдан қолмади. Тергов жараёнида Б.Топиловнинг қилмишларига ойдинлик киритилди. Унинг масъулиятсизлик қилиб, икки ўқувчининг ўлимига сабабчи бўл­ганини тан олиш­дан бошқа чораси қолмади.

Когон тумар Прокурорининг ўринбосари Содиқжон Жўраевнинг берган хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди ҳукми билан Б.Топилов ҳамда унинг ўринбосари О.Шириновга тегишли  жазо тайинланди.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 14:19 17.11.2018. Ўқилди: 3741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!