Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода куёв қайни укасини пичоқлаб қўйди

Бухорода куёв қайни укасини пичоқлаб қўйди

Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи фуқаро спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, қайни укасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 5 январь куни соат тахминан 22:00 да Вобкент тумани “Қурувчи” маҳалласида яшовчи П.А. спиртли ичимликдан маст бўлиб, қайни укаси билан оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган.

Юзага келган жанжал вақтида қўлидаги ошхона пичоғи билан қайни укасининг чап елка қисмига қасддан бир марта уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан П.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:39 09.01.2023. Ўқилди: 3371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!