Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода жиноятчига жазо тайинланди

Бухорода жиноятчига жазо тайинланди

Жондор туманида яшовчи Ахатов Азамат  2019 йил 7 ноябрь куни кечқурун соат 21:10 ларда Жондор тумани «Зарафшон» МФЙ «М.Торобий» кўчасида жойлашган фуқаро Ҳамидов Жамшид Тохировичга тегишли савдо дўконини орқа томонидаги деразасини сим тўрини бузиб, дераза орқали савдо дўконга киради. Сўнг савдо дўкони ўнг томон бурчагида телефон қўйиш учун мўлжалланган ойнали мосламанинг ичида турган фуқаро Каримов Бахтиёр Шокировичга тегишли бўлган бир дона бозор нархи 1.800.000 сўм бўлган  Samsung Galaxy А 20 русумли ва бир дона 1.700.000 сўм бўлган Samsung Galaxy А 10S  русумли қўл телефон аппаратларини ўғирлайди. Жабрланувчи Б.Ш.Каримовга 3.500.000 сўмлик моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинади.

У дастлабки тергов органи томонидан унга эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлигини билдириб, судда ўз фикрлани баён, қилиб етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, айбини тўлиқ тан олишини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма берган.

Ахатов Азаматга Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди ҳозирги кундаги олиб борилаётган ислохотларни ва суд ҳуқуқ сохасидаги либераллаштиришларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб унга нисбатан шу модда билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаган.

Бахрилло ЖАББОРОВ,

Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди раиси

 

Киритилди: 15:18 29.06.2020. Ўқилди: 1728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!