Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бухорода фермер хўжалиги раҳбари 17 туп терак дарахтини кесиб ташлади

Бухорода фермер хўжалиги раҳбари 17 туп терак дарахтини кесиб ташлади

Бухоро вилояти Олот туман Экология бўлимига туманнинг Чандир маҳалласда яшовчи фуқаро Н.Н. томонидан мазкур маҳаллада рўйхатдан ўтган фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. ўзиники бўлмаган ер майдонидан терак дарахтларини ноқонуний равишда кесиб, кундаков қилганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.

Мурожаат Олот туман Экология бўлими инспекторлари томонидан ўрганилди. Натижада фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. томонидан 17 туп терак дарахти ноқонуний кесилгани аниқланди. Натижада табиатга 25 миллион 336 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш мақсадида Олот туман Жиноят ишлари бўйича судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича судда фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20 600 000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Фермер хўжалиги раҳбарига 17 туп терак дарахтини ноқонуний кесганлиги учун 25 336 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳамда 20 600 000 сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Киритилди: Бугун 15:38. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!