Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода дизель ёқилғисини талон-торож қилишди

Бухорода дизель ёқилғисини талон-торож қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги 9-сонли фермерларга ёқилғи тарқатиш шаҳобчаси моддий жавобгар шахслари ўзлари хизмат кўрсатувчи “Д.” ва бошқа фермер хўжаликлари учун “Бухоронефтбазаси” МЧЖ томонидан ажратилган умумий қиймати 143,8 млн сўмлик 20,7 минг литр дизель ёқилғисини ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Киритилди: 13:42 19.04.2021. Ўқилди: 2307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!