Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухорода бош шифокор 200 миллион сўмни талон-торож қилди

Бухорода бош шифокор 200 миллион сўмни талон-торож қилди

Бухорода жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда коронавирус пандемияси даврида Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганилган. Ўрганишлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

Хусусан, Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказига пандемия шароитида дезинфекция воситаларини харид қилишда маҳсулотларни мақбул нархларда етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилган бўлса-да, марказ бош шифокори ўзига таниш бўлган МЧЖдан дезинфекцияловчи воситаларни қиммат нархда харид қилиб келган.

Аниқланишича, марказ бош шифокори Б.Б. ва шифокор-дезинфекционист А.Ҳ. олдиндан тил бириктириб, А.Ҳ.нинг ўзи таъсисчи бўлган «В-С» МЧЖ орқали 395,4 миллион сўмлик 14,9 тонна гипохлорид кальций дезинфекция воситасини 600 миллион сўмга, яъни 204,6 миллион сўмга қиммат нархда харид қилган.

Текширув давомида бош шифокор Б.Б. томонидан 202,5 миллион сўм зарар қопланган. Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б. ва А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:48 22.05.2020. Ўқилди: 2778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!