Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди!       

Бухорода боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди!       

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг очиқ суд мажлисида, судланувчи З.Н.Н.га нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи З.Н.Н. Бухоро шаҳридаги 46-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси лавозимида ишлаб келиб ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, муассаса тарбиячи ёрдамчиси Ш.М.Х. муассасада ишламаган бўлса-да, расмий ҳужжат ҳисобланган табелга унинг ишлаганлиги тўғрисида сохта маълумотларни била туриб киритиб, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш йўли билан 2018 йил 1 апрель кунидан 2018 йил 30 сентябрь кунига қадар 2341,7 минг сўмлик иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу маблағларни М.Х.Ш.нинг номида бўлган пластик картасига кўчириб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек жиноий фаолиятини бир неча бор такрор равишда давом эттириб, муассасаси тарбиячиси А.Д.Л. 2018 йил 1 январь кунидан 2018 йил30 сентябрь кунига қадар 5845,2 минг сўмлик иш ҳақи, муассасаси тарбиячиси Б.Ш.Ш. 2018 йил июнь ва август ойларида 2080,2 минг сўмлик иш ҳақи, мактабгача таълим муассасаси мусиқа раҳбари Н.Б.А. 2017 йил июнь ойидан 2018 йил ноябрь ойига қадар бўлган давр мобайнида 7635,3 минг сўмлик иш ҳақи, муассасаси қоровули А.А.Қ.га 2015 йил 1 октябрь кунидан 2019 йил 1 январь кунига қадар 14503,3 минг сўмлик иш ҳақи, муассасаси қоровули Х.Р.Н.га 2018 йил декабрь кунига қадар 13828,3 минг сўмлик иш ҳақи, муассасаси кир ювувчиси О.Ю.Б.га 2016 йил сентябрь ойидан 2019 йил январь ойига қадар 12325,3 минг сўмлик иш ҳақи, муассасаси кир ювувчиси Р.Ф.М.га 2018 йил март ойидан 2018 йил декабрь ойига қадар 2858,6 минг сўмлик иш ҳақи, муассаса омбор мудири Р.Ф.Ф.га 2015 йил сентябрь ойидан 2018 йил декабрь ойига қадар бўлган даврда 12794,6 минг сўмлик иш ҳақи, муассаса хизматчиси А.Н.Х.га 2018 йил август ойидан 2019 йил январь ойига қадар бўлган даврда 995,4 минг сўмлик иш ҳақи, муассаса ошпази М.И.Ш.га 2015 йил 2 ноябрь кунидан 2019 йил 1 январь кунига қадар бўлган даврда 14170,7 минг сўмлик иш ҳақи ҳисоблаб, гарчи улар амалда ишламаган бўлсаларда, ушбу маблағларни юқорида номлари акс этган шахсларнинг номида бўлган пластик картасига ўтказиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Суд З.Н.Н.га нисбатан жами қинғир ишлари натижасида растрата қилиб қўлга киритилган 68.282.293 сўмни Бухоро шаҳар 46-сон МТМ ҳисобига ўтказишни белгилади.

Судда З.Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг а,б,г бандлари билан ЖК 45-моддасини қўллаган ҳолда 1 (бир) йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларда ишлаш хуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 3 (уч) йил озодликни чеклаш тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 209-моддасининг 1-қисми билан 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

З.Н.Н.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил 1 (бир) йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларда ишлаш хуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси тартибида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳар қайсиси алоҳида ижро қилиш белгиланган.

Киритилди: 11:43 16.05.2019. Ўқилди: 2143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!