Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода автомашина олиб қочган жиноятчига ҳукм ўқилди

Бухорода автомашина олиб қочган жиноятчига ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида, судланувчи А.Абдумуталлифовга нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи А.Абдумуталлифов 2019 йил 15 июль куни соат тахминан 06:00 ларда Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасидан ўтувчи автомобил йўли ёқасида жойлашган “ПРОПАН” суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудидаги “Автомойка”га мижоз сифатида келган, Бухоро туман Новметан МФЙ, Новметан қишлоғида яшовчи Асроров Шоҳруҳ Убайдуллоевичга ўзини ушбу “мойка” ишчиси сифатида кўрсатиб, унга тегишли бўлган “Business Pride” МЧЖ ҳисобида турган 01535PFA давлат рақам белгили, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, оқ рангли “Nexia-3” (Ravon) русумли автомашинасини ювиб тозалаб қўйиши учун калитини топшириб кетганидан фойдаланиб, бирор-бир рухсатномасиз ва тегишли ҳужжатларсиз автомашинани Қоракўл туманига бошқариб кетиб, йўл-йўлакай автомашинага ўрнатилган баҳоси 300.000 сўмлик захира шинасини 100.000 сўмга сотиб юбориб, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида олиб қочиш жиноятини содир этган.

Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 15 июль куни соат тахминан 13:00 ларда Қоракўл туман марказий кўчаларида Ш.Асроровга тегишли бўлган “Business Pride” МЧЖ ҳисобида турган 01535PFA давлат рақам белгили, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, оқ рангли “Nexia-3” (Ravon) русумли автомашинасини олиб қочиб бошқариб юрган вақтда автомашина салонида бўлган баҳоси 700.000 сўмлик “Айфон-5” русумли уяли телефон аппаратини ғайриқонуний равишда эгаллаб олиб, жабрланувчига моддий зарар етказиб ўғирлик жиноятини содир этган.

Суд ҳайъати А.Абдумуталлифовга жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси
2-қисми “г” банди ва 169-моддаси 1-қисмид билан ЖКнинг 59-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

Киритилди: 14:47 19.11.2019. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!