Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода 3 кишилик жиноий гуруҳ қўлга тушди

Бухорода 3 кишилик жиноий гуруҳ қўлга тушди

2019 йил 23 май куни Бухоро тумани Шергирон МФЙда яшовчи 22 ёшли Ш.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 5 майга ўтар кечаси номаълум шахслар унга тегишли дўкон эшигини бузиб кириб, у ердан 5 млн. сўм пуллари, умумий қиймати 2 млн. сўмлик турли хилдаги тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қоракўл тумани Тинчлик маҳалласида яшовчилар 37 ёшли С.Х., 39 ёшли М.Р. ва Навбаҳор маҳалласида яшовчи 33 ёшли Ш.П.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

 

Киритилди: 11:38 27.05.2019. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!