Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Бухоро" - "Олимпик" баҳсида ҳакам атайин нотўғри қарор чиқарди

A A A
"Бухоро" - "Олимпик" баҳсида ҳакам атайин нотўғри қарор чиқарди

Суперлига. 19-турнинг қолдирилган ўйини.
«Бухоро» - Олимпик» баҳсида ҳакам Комилжон Расулов очиқчасига нотўғри қарор чиқарди.

Ўйинга қўшиб берилган 9 дақиқа якунланиб бўлганидан сўнг олимпиячилар ҳужумчиси Темур Мамасидиқов бир ҳимоячини алдаб, "Бухоро" жарима майдонига кириб келди. Бошқа ҳимоячи эса тўп тепиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди. Темур шундан сўнг ҳимоячининг оёғига урилиб йиқилди.

Бу ерда мураккаб нарсанинг ўзи йўқ: ҳимоячи қоида бузмади, пенальти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Аммо бош ҳакам вазиятга яқин бўлишига қарамай, дарҳол пенальти белгилади. Шундан сўнг монитор ёнига бориб, вазиятни қайта-қайта томоша қилди ва пенальтига ишора қилди.

Эътиборли томони, рефери қарорини эълон қилиш учун майдонга қайтаётганида захирадаги ҳакам унга пенальти йўқ эканини тушунтирди. Аммо Комилжон ўз фикридан қайтмади ва пенальтини белгилади.

Пенальтидан урилган гол эвазига "Олимпик" ғалаба қозонган бўлса, "Бухоро" ушбу мағлубият туфайли Суперлигани тарк этди.

Қизиқда: яқинда рўй берган ҳакамлар билан боғлиқ можаро ҳали "совиб" улгурмасидан бошқа бир "адолат пешвоси" "қовун туширмоқда". Бу ҳакам ё қоидани билмайди, ёки "Олимпик" фойдасига пенальти белгилашни ҳаддан ташқари истади.

Manba: @futbol_qoidalar

Киритилди: 21:57 10.11.2023. Ўқилди: 2245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!