Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бўстон тумани ҳокими этиб Санобархон Абдинабиевна тайинланди.

Бўстон тумани ҳокими  этиб Санобархон Абдинабиевна  тайинланди.

Носирова Санобархон Абдинабиевна 1970 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини ҳамда 2005 йилда Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1992 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчиликдан вазифасидан бошлаган.
1995-2008 йилларда «Ғаллабанк»нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ишлаган.
2008-2012 йилларда Қўрғонтепа тумани «Буюк турон инвест» кредит уюшмасининг ижроси директори лавозимида фаолият кўрсатган.
2016 йилдан тайинловга қадар Носирова Санобархон Абдинабиевна Қўрғонтепа тумани «Эл ризқи нон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Носирова Санобархон Абдинабиевна янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

https://telegra.ph/TAJINLOV-08-24

Киритилди: 10:53 24.08.2021. Ўқилди: 4083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!