Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бунга нима дейсиз? Талабалар билан бирга чекаётган устозлар

A A A
Бунга нима дейсиз? Талабалар билан бирга чекаётган устозлар

Самарқанд давлат университети ўқув биноси олди бўйлаб борар эканман, эътиборимни талабалар гавжум жойларда соябон остида сотилаётган идора ашёлари тортди. Таълим даргоҳи бўлгач, ўқув қуроллари сотилиши табиий-да, дерсиз.

Аммо талабаларнинг аксарияти бу жойдан идора ашёлари эмас, нос ва тамаки маҳсулотлари сотиб олаётганининг гувоҳи бўласиз. Ачинарлиси, уларга таълим-тарбия берувчи ўқитувчилар ҳам шу ердан сигарета олиб, талабалар билан чекиб турган ҳолатлар учрайди. Бу каби савдо-сотиқ жойлари, афсуски, кўпгина олий ўқув юртлари ва мактаб бинолари олдида йўлга қўйилган. Уларнинг назоратига на мутасадди ташкилотлар, на ота-оналар эътибор беради. Бефарқлигимиз бу иллатнинг илдиз отишига замин яратмайдими?

Холмурод СОРИЕВ.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 15:49 23.09.2018. Ўқилди: 1551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар