Мактаб ўқувчилари томга атрофни томоша қилишга чиққанлиги айтилди.
Бугун тармоқда юқоридаги ҳолат акс этган лавҳалар тарқалди.
Расмий муносабатга кўра, воқеа пойтахтнинг Чилонзор туманида бўлган.
Томга чиққанлар эса 128-мактабнинг 9-синф ўқувчилари экан.
Бир қатор масъуллар иштирокида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди. Улар бундан пушаймон эканлигини айтиб кечирим сўрашди.