Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Булунғурда қўлбола ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқараётган эркак ушланди

Булунғурда қўлбола  ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқараётган эркак ушланди

Қайд этилишича, Булунғур тумани Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйи холислар иштирокида тинтув қилинганда омборхонадан истеъмолга яроқсиз спирт маҳсулотларидан турли хил номдаги ароқ маҳсулотларини қўлбола тарзда тайёрлаётгани аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, эркак ҳайвон териларини ошлаш учун фойдаланиладиган техник спиртдан ўткир таъмли ичимлик ишлаб чиқарган. Шунингдек, хонадонда 10 минг сўмдан бошлаб 200 минггача бўлган ароқлар борлиги аниқланган.


«Ўқиёлмадик, ўқимишли бўлмаганимиздан кейин шунақа иш қиламиз. Бошқа иш қилолмаймиз. Сизнинг олдингизда гуноҳкор бўлсак ҳам, Худонинг олдида гуноҳкор эмасмиз», — дейди хонадон бекаси.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида 330 литр спирт, 165 та ароқ, 1000 дан ортиқ акциз маркалар ва этикетлар, 1000 дан ортиқ ароқ шишалари топилган.

https://t.me/samiibuz/12463

Киритилди: 10:23 12.09.2021. Ўқилди: 2236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!