Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бугунги кунда республикада 2148 та масжид фаолият юритмоқда

Бугунги кунда республикада 2148 та масжид фаолият юритмоқда

Бу ҳақда 2025 йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан брифингда маълумот берилди.

Ҳисобот даврида 3 та янги масжид рўйхатдан ўтди, 43 та масжидда тубдан қайта қуриш ҳамда 15 та масжидда таъмирлаш ишлари якунланди;

🔵мутаассиблик, радикал ғоялар ва экстремизм руҳидаги ахборотларга қарши 3411 та раддия мазмунидаги материаллар тайёрланиб, тарқатилди;

🔵 1100 га яқин номдаги адабиётларни чоп этиш бўйича мурожаатлар юзасидан ижобий экспертлик хулосалари тайёрланиб, уларнинг нашр этилишига рухсат берилди;

🔵Барча диний таълим муассасаларининг ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий йўналишлари тубдан қайта кўриб чиқилди. Ўқув дастурлари такомиллаштирилиб, 10 га яқин янги фанлар киритилди.

🔵Айни пайтда республикамизда 199 та ноисломий диний ташкилот фаолият юритмоқда. 2025 йилда Навоий вилоятида 1 та янги диний ташкилот – Рим-католик черкови давлат рўйхатидан ўтказилди;

🔵2025 йилги Ҳаж мавсуми ва Умра зиёрати юқори савияда ташкил этилди. Хусусан, 15 000 нафар зиёратчи Ҳаж амалини бажарди;

🔵“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартиботларни бартараф этиш мақсадида “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди.

Киритилди: 15:18 08.01.2026. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!