Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бугун халқаро дудуқ инсонлар куни

Бугун халқаро дудуқ инсонлар куни

1998 йилдан бошлаб ҳар йили 22 октябрь куни халқаро дудуқ инсонлар куни (International Stuttering Awareness Day) нишонланади. Ушбу байрамни нишонлаш ғояси илк бор 1995 йилда ташкил топган “Дудуқ инсонлар халқаро ассоциацияси” томонидан белгиланган

Касалликларнинг халқаро классификациясига биноан дудуқланиш нутқни бузилиши билан боғлиқ ҳодиса деб эътироф этилган. Унинг кўриниши бир гапни такрорлаши, бўғим ва сўзларни қайта қайта такрорлаши билан намоён бўлади.

Бунунги даврда дудуқ инсонлар, аксинча, ўз нуқсонлари ҳақида яширмай, ижтимоий тармоқларда, турли ташкил этилган тадбирларда дунё жамиятини улар билан ҳамжиҳатликда бўлишга чорламоқдалар.

Айтганча, кўпгина инсонларга нутқнинг бундай камчилиги келажакда буюк инсонлар бўлиб етишишга халақит бермаган. Улар орасида кинорежиссерлар, актёрлар, ораторлар, сиёсатчилар, шоирлар  мавжуд. Масалан, дудуқлик билан Уинстон Черчилль, Мэрилин Монро, Исаак Ньютон ҳам касалланган.

Киритилди: 11:18 22.10.2019. Ўқилди: 2380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!