Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давом этмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди (https://t.me/Press_Secretary_Uz/3383).
Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ва бошқа учрашувлар режалаштирилган.