Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бугун Марсни ёрқинроқ кўришингиз мумкин

A A A
Бугун Марсни ёрқинроқ кўришингиз мумкин

Бугун, 31 июль куни Марс сайёраси ерга 0,39 астрономик бирлик, яъни 57,8 миллион км масофага қадар яқинлашади. Бу Марснинг охирги 15 йилдаги Ерга энг яқин ҳолати ҳисобланади. Шу хусусида НАСА хабар бермоқда.

Ер ва Марс ўртасида аниқланган энг яқин масофа тахминан 55,75 миллион км ташкил этган, лекин бу жуда камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Бу икки сайёра орасидаги бундай яқин масофани энди 2287 йилда кузатиш мумкин.

Бугун Марсни бошқа кунлардан кўра ёрқинроқ, ҳеч қандай телескопларсиз, ўз кўзингиз билан кузатинг ёки НАСАнинг онлайн транслациясини томоша қилинг.

Manba: azon.uz

Киритилди: 21:22 31.07.2018. Ўқилди: 1499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар