Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бугун ҳам 6 нафар кикбоксчимиз олтин медалларни қўлга киритди!!!

A A A
Бугун ҳам 6 нафар кикбоксчимиз олтин медалларни қўлга киритди!!!

Аввал хабар берилганидек, Таиланднинг Банкок шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Кеча 8 нафар кикбоксчимиз финалда қатнашиб, 4 та олтин ва 6 кумуш медални қўлга киритган эди. Бугун ҳам 6 нафар спортчимиз Осиё чемпионлигига эришишди.

Осиё чемпионлари ва олтин медаль соҳиблари:
🥇 Давлатбек Абдумуротов – 67 кг;
🥇 Сергей Косолапов – 69 кг;
🥇 Назарбек Маҳмудов – 51 кг;
🥇 Ҳасанхон Баратов – 91 кг;
🥇 Муродбек Азимов – 91 кг;
🥇 Ҳусанхон Баратов – 91 кг.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида Ўзбекистондан 22 нафар спортчи 27 та йўналиш бўйича қатнашди. Кикбоксчиларимиз 24 та медални қўлга киритишган бўлиб, уларнинг 10 таси олтин, 9 таси кумуш, 5 та бронзадир.

Яна бир маълумот: 3 нафар спортчимиз, яъни Зарифжон Истамов (60 кг), Сергей Косолапов (69 кг), Малика Чориева (65 кг) кейинги йилда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон жанг санъати ўйинларида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.

Киритилди: 18:26 18.12.2022. Ўқилди: 2583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар