НАСА бўлинмаларидан бирининг веб-сайтида ёзилишича, бугун Ерга Хеопс пирамидаси баландлигидан каттароқ 2015 KJ19 астероиди яқинлашади.
Агентликнинг маълумотларига кўра, астероиднинг диаметри 88 дан 200 метргача (Хеопс пирамидасининг баландлиги 147 метр). У Тошкент вақти билан 15.04 да Ерга минимал масофага яқинлашади. Парвоз йўлининг энг яқин нуқтаси Ердан Ойгача 15 марта узоқроқ масофада жойлашган бўлади. Шундай қилиб, астероид хавфли эмас.
Астероиднинг Қуёш атрофида айланиш даври Ердаги 1094 кундан ошади.