Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун Алеппонинг шарқий ҳудудларида гуманитар йўлак очилади

Бугун Алеппонинг шарқий ҳудудларида гуманитар йўлак очилади

Суриянинг шимолида жойлашган Алеппо вилоятининг шарқий ҳудудларидан гуманитар йўлак 15 январь куни очилади.

Бу ҳақда араб республикаси ўтиш даври ҳукумати қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги SANA агентлигига маълум қилган.

Баёнотга кўра, хавфсиз йўналиш Алеппо шаҳрига олиб борадиган асосий трасса орқали ўтади. У Евфрат дарёси бўйида жойлашган, курд тузилмалари таянч пункти ҳисобланган Дейр-Хафер аҳоли пунктини Суриянинг шимолий пойтахти Алеппо билан Ҳами́ма аҳоли пункти орқали боғлайди. Сурия армияси фуқароларни Алеппо шарқида жойлашган “Сурия демократик кучлари” (СДК) коалицияси позицияларига яқинлашмасликка чақирди.

Сешанба куни тезкор қўмондонлик шаҳарнинг шарқида жойлашган ҳудудларни ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди. Жангарилар билан тўқнашув чизиғига қўшимча ҳарбий кучлар ва бронетехника юборилди.

Дамашқдаги ҳокимиятлар СДКни январь ойи бошида Алеппо маҳаллаларига, суриялик ҳарбийлар ва ички хавфсизлик кучлари постларига зарба берган учувчисиз учиш аппаратларини учириш учун шаҳарнинг шарқий атрофларидан фойдаланганликда айблади.

СДК эса бу айбловларни рад этиб, Евфрат бўйидаги плацдарм мамлакатнинг шимолий-шарқида ўз назоратидаги ҳудудларни ҳимоя қилиш мақсадида яратилганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!