Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Буджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди

Буджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида бошлади.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.

Буджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.

Киритилди: 10:38 17.07.2024. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!